"Реал" ярим ҳимоячиси иккита ўйинга четлатилди

  • 19 февраля, 19:18
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Испания чемпионатида икки ўйинга дисквалификация қилинди.  

Tecno

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи Ла Лиганинг сўнгги турида "Осасуна"га қарши баҳсда (1:1) майдондан четлатилган эди. Ярим ҳимоячи ҳакамга "йўқол" деб айтгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олган.  

Ҳакамлар комитетининг расмий баёнотига кўра, Беллингем ҳакамга нисбатан ҳурматсизлик қилгани учун икки ўйинга дисквалификация қилинган.  

Англиялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди.  

Эслатиб ўтамиз, "Реал" яқин икки турда "Жирона" билан ўз майдонида, "Бетис" билан эса сафарда ўйнайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию