Тим Цзюга кучли рақиб топилди
Биринчи ўрта вазн тоифасида (69,9 кг) собиқ жаҳон чемпиони Тим Цзю (24-2, 17 КО) ярим ўрта вазн тоифасида (66,7 кг) собиқ чемпион, америкалик Кит Турман (30-1, 22 КО) билан жанг қилиш учун музокараларни бошлади, деб хабар берди инсайдер Дэн Рафаэль.
Баҳс ёзда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойида Цзю америкалик Себастьян Фундорага ютқазиб, фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олганди. Октябрь ойида эса австралиялик IBF йўналиши бўйича амалдаги чемпион Бахрам Муртазалиевдан техник нокаут эвазига мағлуб бўлди. Турман эса 2022 йил ҳамюрти Марио Барриосни ҳакамларнинг якдил қарори билан енганидан бери мусобақаларда иштирок этмади.
Фикрлар