Ўзбекистоннинг ўйини 4:1 ҳисобида якунлади
Олдинда жаҳон чемпионати бор
Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоаси назорат учрашувида Ўзбекистоннинг «Локомотив» клуби вакиллари устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Учрашув 4:1 ҳисоби билан ёшлар термаси фойдасига якунланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
Терма жамоа таркибида Амирхон Эркинов, Мухаммад Маматов, Билол Алиев ва Лазиз Абдураимов рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси учрашувни қуйидаги таркибда бошлади: Олим Шомуродов, Мухаммад Азиз Рўзибоев, Миржамол Анваров, Абубакир Раҳимов, Жаҳонгир Ўктамбоев, Ислом Равшанов, Амирхон Эркинов, Миркомил Муродов, Суҳроб Садиржонов, Аҳрорбек Равшанбеков ва Асибек Алиев.
Иккинчи бўлимда майдонга Меҳрож Сирожиддинов, Давронбек Бердиёров, Машҳурбек Абдисолиев, Нурмуҳаммад Ўктамов, Мироншоҳ Эшпулатов, Муҳаммад Маматов, Адис Абдунабиев, Билол Алиев, Мухаммадодилхон Орифхонов, Хабибуллоҳ Тоҳиров ва Лазиз Абдураимов туширилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоаси 2026 йил 19 ноябрдан 13 декабрига қадар Қатарда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Жамоага мураббий сифатида Сергей Чигодаев раҳбарлик қилмоқда.

Изоҳлар (0)