U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Хитой: ўзаро учрашувларда қандай натижалар қайд этилган?

CHERY AUTO

Саудия Арабистони яшил майдонларида давом этаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаси ҳал қилувчи паллага кириб келди. Гуруҳ босқичи якунига етиб, 16 жамоадан 8 таси мусобақани тарк этди. Гуруҳларда 1 ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар энди чорак финал босқичида курашни давом эттиради.

Tecno

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “C” гуруҳини пешқадам сифатида якунлаб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Хитой эса “Д” гуруҳида Ироқ (0:0), Австралия (1:0) ва Таиланд (0:0) терма жамоаларига қарши баҳсларда 5 очко жамғариб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўзбекистон — Хитой: ўзаро учрашувлар

Ўзбекистон ва Хитой U-23 терма жамоалари Осиё кубоги доирасида шу кунга қадар уч бор рўбарў келган бўлиб, барча учрашувларда жамоамиз ғалаба қозонган.

1. 2013 йил U-22 мақомида илк бор ташкил этилган турнирда жамоамиз гуруҳ босқичида Хитой билан тўқнаш келган. Криметс ва Сергеев киритган голлар эвазига рақиб мағлуб этилган. Ўзбекистон 2:1 Хитой

2. 2018 йил Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги U-23 терма жамоамиз Хитой мезбонлигида ўтган Осиё кубогида чемпионликни қўлга киритган. Гуруҳ босқичида мезбон Хитой Алижоновнинг ягона голи эвазига мағлуб этилган. Хитой 0:1 Ўзбекистон

3. 2020 йил Таиландда бўлиб ўтган U-23 Осиё кубогида Ўзбекистон ва Хитой “C” гуруҳидан ўрин олган. Қобилов ва Тўхтасинов голлари эвазига жамоамиз ишончли ғалабага эришган. Ўзбекистон 2:0 Хитой

Шунингдек, жамоалар ўртасида халқаро ўртоқлик учрашувлари ҳам мунтазам ўтказиб келинади. Сўнгги бор 2025 йил ноябрь ойида Хитойда ташкил этилган халқаро турнир доирасида томонлар ўзаро тўқнаш келиб, баҳс 0:0 ҳисобида якунланган.

Мазкур босқичда ғалаба қозонган жамоа ярим финалда Ветнам — БАА учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс 20 январь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Хитой ўртасидаги чорак финал учрашуви 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:30да Жидда шаҳридаги “Принcе Abdullah Al Faisal Sports City” стадионида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!