Винисиус кутилмаган жароҳат сабабини очди

  • 26 ноябрь, 2024, 13:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал”да энг зўр ўйинчисини йўқотгани ҳақида хабар берган эдик. “Реал”нинг кейинги йиллардаги асосий тўпурарига айланган Винисиус Жуниор Испания чемпионати доирасида “Леганес”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин чап оёғи оғриқ, шифокорларга мурожаат қилганди.

Ўтказилган текширувлар натижасида 24 ёшли бразилиялик легионернинг сон мушакларида жароҳат борлигини аниқланди ва шифокор мутахассислар футболчи йил охиригача даволаниши лозим, деган хулоса берди.  

Шундан сўнг, Винисиус ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида жароҳатга боғлиқ маълумот қолдирди.

- Аҳмоқона тақвим... Энди саломатлигимни тиклайман, - деб ёзди бразилиялик тўпурар.

Transfermarkt портали томонидан 200 миллион еврога баҳоланаётган Винисиус Жуниор жорий мавсумда барча турнирларда 18 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига саккизта голли пас узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!