100 метрга югуриш йўналишида навбатдаги жаҳон чемпиони аниқланди

Қатарнинг Доха шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Ортда қолган навбатдаги кун беллашувларида кўпчиликнинг диққат-марказида эркаклар ўртасида 100 метрга югуриш баҳси бўлгани шубҳасиз. Қизиқарли кечган пойга якунида америкалик Кристиан Коулмен ғалаба қозонди. Батафсил: 

100 м, эркаклар

1. Кристиан Коулмен (АҚШ) – 9,76
2. Жастин Гэтлин (АҚШ) – 9,89
3. Андре де Грасс (Канада) – 9,90

Босқон улоқтириш, аёллар

1. Деанна Прайс (АҚШ) – 77,54 
2. Йоанна Федорова (Польша) – 76,35 
3. Чжэн Ван (Хитой) – 74,76

Узунликка сакраш, эркаклар

1. Тажэй Гейл (Ямайка) – 8,69
2. Жефф Хендерсон (АҚШ) – 8,39
3. Хуан Мигель Эчеваррия (Куба) – 8,34 

10 000 м, аёллар

1. Сифан Хассан (Голландия) – 30.17,62
2. Летесенбет Гидей (Эфиопия) – 30.21,23
3. Агнес Тироп (Кения) – 30.25,20

Спортча юриш, 50 км, аёллар

1. Лян Жуй (Хитой) – 4.23,26
2. Ли Маокуо (Хитой) – 4.26,40
3. Элеонора Анна Жорджи (Италия) – 4.29,13

Спортчи юриш, 50 км, эркаклар

1. Юсукэ Судзуки (Япония) – 4.04,20
2. Жоау Виейра (Португалия) – 4.04,59
3. Эван Данфи (Канада) – 4.05,02