Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Юз миллион еврога топ-ҳимоячи оламиз

Бу ўйинчи кимга насиб қилади?

Италия миллий терма жамоаси ва Миланнинг “Интер” клуби  етакчи ҳимоячиси Алессандро Бастони ёзги трансфарлар даврида Англияга кўчиб ўтиши мумкин.

Бу ҳақда Caught Offside журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, 26 ёшли футболчини Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз сафида кўришни истайди. Милан клуби мўмай даромад олиш мақсадида музокараларга тайёр.

“Интер” мутасаддилари Бастони трансферидан  100 миллион евро атрофида маблағ ишлаб олишни режалаштирган.

Алессандронинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ўртасигача амал қилади. У 2017 йилнинг ёзидан бери миланликлар сафида тўп суриб келмоқда.

Жорий мавсумда Бастони 33 та ўйинда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, рақиблар дарвозасига икки гол урди ва жамоадошларига олти голли пас узатди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ