108 дақиқа давом этган ўйинда "Ливерпуль" катта қийинчилик билан ғалаба қозонди
Англия Премьер-лигаси 28-туридан ўрин олган учрашувни амалдаги чемпион "Ливерпуль" меҳмонда ўтказди. "Молинекс" стадионида бўлиб ўтган ўйинда "Вулверхэмптон" 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Баҳс тақдирини ҳал этган ягона гол 45+2 дақиқада Диогу Жота томонидан киритилди. Жарима майдони ичидан зарба берган португалиялик футболчи терма жамоадаги гериги Патрисиуни ожиз қолдирди.
Шу тариқа, очколари сонини 46 тага етказиб олган "қизиллар" 6-ўринга кўтарилди. Имкониятни бой берган "бўрилар" 35 балл билан онлайн жадвалда 13-поғонани банд этган.
- 90+18'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+16'
СЎнгги сониялар шунчаки "ёняпти"! Майдон эгалари тинмай олдинга ўтмоқда.
- 90+14'
Фабио Сильва тўпга мослаша олмади. Тўп унинг елкасига тегди.
- 90+12'
Салаҳнинг зарбасидан кейин тўп дарвозага аниқ бормади.
- 90+10'
Сўнгги дақиқаларни мезбонлар фаолроқ ўтказмоқда. Уларга гол зарур.
- 90+7'
Жароҳат олган мезбонлар посбони Патрисиу майдон ташқасига олиб чиқилди. Ўйин давом эттирилади.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Руи Патрисиуга тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.
- 86'
Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Салаҳ дарвозани ишғол этди. Бироқ ён ҳакам офсайд туфайли гоолни беокр қилди.
- 84'
Морган Гиббс-Уайт майдонга тушди. У Нельсон Семеду ўрнида ҳаракат қилади.
- 82'
"Бўрилар" майдон марказида тўпни ўзида ушлаб турибди.
- 80'
Жарима майдонига ёриб кирган Салаҳнинг уринигини дарвозабон қайтариб юборди.
- 79'
Садио Маненинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Патрисиу ушлаб олди.
- 76'
Рубен Невеш ўз ўрнини Леандер Дендонкерга бўшатиб берди.
- 74'
Санту шогирдлари майдон бўйлаб тўпни назорат қиляпти.
- 72'
Уч рақиби қуршовида қолган Траоре зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.
- 70'
"Бўрилар" сафида ҳаракат қилган Виллиан Жозе ўз ўрнини Фабио Сильвага бўшатиб берди.
- 67'
Мильнер ҳамда Кейта майдонга тушди. Улар Тьяго ва Вейналдумни алмаштирди.
- 64'
Трент Александр-Арнольднинг стандартдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 62'
Адама Траоренинг узатмасидан кейин тўпга жамоадошларидан ҳеч ким ета олмади.
- 60'
Диогу Жота рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 58'
"Бўрилар" ўйин назоратини ўзида ушлаб турибди.
- 55'
Жонининг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтарди.
- 52'
Рақибига нисбатан қоида бузган Саисс огоҳлантирилди.
- 50'
Коади кетма-кет икки марта бош билан зарба йўллади. Аммо ҳар икки сафар тўп бошқа йўналишга кетди.
- 48'
Бўлимни майдон эгалари нисбатан фаол бошлади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+3'
Танаффус!
- 45+2'
ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Ливерпуль" тайм сўнгида ҳисобни очди!
Диогу Жотанинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин Патрисиу тўпни қайтара олмади.
- 45'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Невеш бу сафар жарима майдони ичидан зарба берди. Тўп устун ёнгинксидан ўтиб майдонни тарк жтди.
- 43'
Рубен Невешнинг жаримадан йўллаган зарбасини Алиссон эгаллаб олди.
- 42'
Траорега нисбатан қоида бузган Алькантара огоҳлантирилди.
- 42'
"Ливерпуль" жарима майдони марказига оширилган тўпни Алиссон муштлари билан узоқлаштирди.
- 40'
Нетунинг стандартдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 38'
Садио Маненинг жарима майдони марказидан бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 37'
Техник ҳаракатлари билан Невешни ортда қолдирган Мане қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Ҳакам Рубенга сариқ карточка кўрсатди.
- 35'
Клопп шогирдлари устунликни қайтариб олди. Энди майдон эгалари камдан кам олдинга ўтяпти.
- 33'
Педру Нету воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 31'
Нельсон Семедунинг узатмасидан кейин Филипс тўп йўналишини бироз ўзгартирди. Акс ҳолда, Жозе тўпни дарвозага йўллаш учун тайёр эди.
- 28'
Клопп шогирдлари секин-аста майдон марказини қўлга олди. Энди улар рақиб жарима майдонини ишғол этмоқчи.
- 25'
Мерсисайдликлар бироз фаолликни оширди. Бу сафар Робертсон жарима майдонига узатма амалга оширганди. Бироқ шериклари уни қабул қила олмади.
- 23'
Садио Маненинг узатмасига Салаҳ ета олмади.
- 21'
Адама Траоренинг узатмасига Жозе ета олмади. Футболчилар бир-бирини тушунмай ҳаракат қилди.
- 19'
Бурчак тўпини комбинацион тарзда ўйинга киритган "бўрилар" ҳеч нарсага эриша олмади.
- 17'
Педру Нету ўз қанотидан фаоллик намойиш этди. Бироқ жамоадошлари уни етарлича қўллаб-қувватлай олмади.
- 15'
Жоау Моутиньога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 13'
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Мане Патрисиуни алдаб ўтди. Лекин бурчак бироз ўткирлашиб кетди ва Садио зарба бера олмади. Вазият бой берилди.
- 11'
Робертсоннинг жарима майдонига узатиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 9'
Санту шогирдлари қанотларни тез-тез алмаштириб, олдинга ўтишга уринмоқда.
- 7'
Мане ўз қанотдан олдинга ўтди. Бироқ ҳимоячилар уни зарарсизлантиришга муваффақ бўлди.
- 5'
Семедунинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.
- 4'
Майдон эгалари тўпни назорат қиляпти. "Қизиллар" прессингда.
- 2'
"Бўрилар" илк дақиқалардаёқ олдинга ўтди. Жарима майдонига узатилган тўпни Алиссон эгаллаб олди.
- 1'
Ўйин бошланди!
Фикрлар