
12-турда "Бухоро" "Андижон"ни Самарқандда қабул қилади
"Бухоро" Суперлига 12-туридан ўрин олган "Андижон" билан учрашувни Самарқанд шаҳрида ўтказади. Беллашув 13 июнь куни 20:00 да старт олади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумки, Бухоро шаҳридаги стадионнинг ёритиш тизими билан боғлиқ муаммо ҳозирга қадар ҳал қилинмаган. Бунинг оқибатида "Бухоро" клуби Суперлиганинг жорий мавсумидаги 5 та уй учрашувидан 4 тасини Тошкентдаги Жар стадионида ва яна 1 та учрашувни рақиби "Бунёдкор" майдонида ўтказишига тўғри келди.
Фикрлар