"Сити" 140 миллион евролик рекорд трансферни уддалади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ноттингем Форест» жамоасида тўп суриб келаётган марказий яримҳимоячи Эллиот Андерсон фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради. Бу ҳақда Purple Panel нашри ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, клублар Андерсоннинг трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришган. «Манчестер Сити» 23 ёшли футболчи учун 138 миллион евро тўлайди. Шу тариқа, ушбу битим «шаҳарликлар» тарихидаги энг қиммат трансферга айланади, Англия премьер-лигасида эса нархи бўйича иккинчи ўринни эгаллайди.

Яқин кунларда Андерсон АҚШда тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг у «Манчестер Сити» билан беш йиллик шартнома имзолайди, шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Ўтган мавсумда Андерсон клуб даражасида 50 ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва бешта голли узатма муаллифига айланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!