15 карра Ўзбекистон чемпионига айланган "Пахтакор" клуби иштирокида тақдирлаш маросимидан қайноқ ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Суперлигаси 26-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

"Шерлар" сафида икки голни Черан ва Турғунбоев киритди. Бу голлар "Пахтакор"га навбатдаги чемпионликни тақдим этди.

Шу тариқа, "Пахтакор" очколари сонини 54 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 1-поғонадан жой эгаллади.

Беллашувдан сўнг 15-марта Ўзбекистон Чемпионига айланган "Пахтакор" тақдирлаш маросимида иштирок этди. Қуйида мазкур жараёндан фотогалереяни томоша қилинг: 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!