180 градуслик ўзгариш ёxуд Мбаппе келажагини қандай кўрмоқда

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал"га ўтишдан воз кечди. Испан нашрларига кўра, франциялик форвард "қаймоқрангликлар" кўрсатаётган ўйини ва натижасидан уларнинг келажагига шубҳа билан қарамоқда.

Шунингдек, Мбаппе Зинедин Зиданнинг танловидан ҳам, унинг футболчилар сиёсати сабаб ўйин амалиёти билан муаммо бўлишидан кўрқмоқда.

Франциялик ёш ҳужумчи Ла Лиганинг бошқа клуби "Барселона"га ўтиш ҳақида ўйламоқда. Мбаппе Луис Суареснинг ўрни бўшаб қолишини ва клуб билан кўплаб унвонлар кўлга киритишига ишонмоқда.