2025 йилнинг энг яхши жангчиси ким бўлади? Таниқли ММА устаси жавоб берди

  • 6 август, 17:01
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

48 ёшли ММА юлдузи, ҳозирда таҳлилчи Чейл Соннен "2025 йилнинг энг яхши жангчиси" совринини ким олиши мумкинлиги айтди.

Tecno

"Йилнинг энг яхши жангчисини танлаш жуда қийин бўлади. Чунки Мераб Двалишвили йил бошидан буён ажойиб баҳслар тақдим этмоқда, шунингдек Илия Топурия катта шов-шув кўтарди. Хамзат Чимаев ҳам ушбу пойгада қатнашяпти. Агар Алекс Перейра реваншда Магомед Анкалаевни мағлуб этса, барчаси яна-да чигаллашиб кетади...", - дея Сонненнинг сўзларини келтирди "ММА Junkie"

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Мераб Двалишвили Ислом Махачевни ортда қолдириб, "ESPY 2025" совринини қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!