2030 йилги рейтингда Баҳодир Жалолов иккинчи ўринни эгаллаши мумкин

  • 10 апрель, 16:15
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Бокс
BEPUL PROPAN

Американинг "Boxing Scene" сайти оғир вазн тоифасидаги боксчиларнинг 2030 йил учун эҳтимолий рейтингини тақдим этди. Унда ҳамюртиимз,икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам бор эди. 

Рейтингни тузишда портал бир қатор жиҳатларни ҳисобга олди, яъни оғир вазн тоифасидаги боксчилар одатда жуда секин кўтарилади. Шу сабабли рўйхатга фақат фаол профессионал боксчилар киритилган. Айни пайтда оғир вазн тоифасидаги чемпионлик учун даъвогар бўлган чарм қўлқоп усталари киритилмаган. Улар ёши сабабли 2030 йилда кучли ўнталикка кириши даргумон.

Тўлиқ рейтинг қуйидагича:
1. Мозес Итаума (20-0, 10 КО) – 20 ёш (2030 йилда 25 ёш);
2. Баҳодир Жалолов (15-0, 14 КО) – 30 ёш (2030 йилда 35 ёш);
3. Даниель Дюбуа (22-2, 21 КО) – 27 ёш (2030 йилда 32 ёш);
4. Ричард Торрес (13-0, 11 КО) – 25 ёш (2030 йилда 30 ёш);
5. Дайньер Перо (10-0, 8 КО) – 25 ёш (2030 йилда 30 ёш);
6. Фабио Уордли (18-0, 17 КО) - 30 ёш (2030 йилда 35 ёш);
7. Жай Опетаиа (27-0, 21 КО) – 29 ёш (2030 йилда 34 ёш);
8. Агит Кабайел (26-0, 18 КО) – 32 ёш (2030 йилда 37 ёш);
9. Жастис Хани (12-0, 7 КО) – 26 ёш (2030 йилда 31 ёш);
10. Филип Хргович (18-1, 14 КО) – 32 ёш (2030 йилда 37 ёш).

Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Остонадаги бокс оқшомида Жалолов украиналик Игор Шевадзуцкийга қарши жанг ўтказиб, якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulboriy Dilshodbekovich
10/04/2025 20:32
2026- Yilda Chempionlik jang qilib chempion bo‘lish nasib etsin