Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

21 ёшли боксчи ўлик ҳолда топилди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Унинг танаси чойшабга ўралиб, ленталар билан боғланган эди.

Мексикалик 21 ёшли профессионал боксчи Хесус Иван Меркадо Кабрера(РафаГита лақаби билан танилган)нинг жасади топилди.

У 15 сентябрь куни эрталаб йўл бўйидаги ариқдан топилган бўлиб, танаси чойшабга ўралган ва ленталар билан боғланган эди.

Спортчининг оиласи унинг йўқолганини уч кун олдин маълум қилганди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари боксчини татуировкалари орқали таниб олишди. Ташқи зўравонлик излари топилмаган, аммо бошқа аломатлар қайд этилган. Сонора штати бош прокуратураси ҳодиса юзасидан тергов бошлади.

Маълумот учун, Хесус Меркадо профессионал рингда 2021 йил сентябрида дебют қилган. У 17 жанг ўтказиб, 7 та ғалаба, 9 та мағлубият ва 1 та дуранг натижага эришган. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ