21 ёшли Килиан Мбаппе болалар учун жамғарма ташкил қилди

ПСЖ форварди Килиан Мбаппе Францияда Inspired by KM номли фонд асосчисига айланди. Бу ҳақида Europe1 нашри хабар бермоқда

Ташкилот 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган 100 га яқин болаларга қамраб олади. У асосан хаётда турли сабабларга кўра қийинчиликни бошдан ўтказган болаларга хизмат кўрсатади.

Манбага кўра, франциялик футболчининг мақсади турли маданий ва спорт тадбирларини ташкил этиш орқали болалар қийин ва ноқулац хаёт тарзидан чиқиб, ўзларининг келажагини қуришга кўмаклашиш бўлади.

Жамғарманинг очилиш маросими душанба куни бўлиб ўтди ва унда Мбаппенинг ўзи иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
DJ UZBEKISTAN
21/01/2020 21:57
Zur ish qilibdi