22 февраль куни Тошкентда профессионал бокс кечаси ташкил этилади

22 февраль куни Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ташкил этилаётган мазкур бокс кечаси ўз анъаналарига эга бўлган "Оқтепа" клуби залида бўлиб ўтади. Унда бир қатор рейтинг жанглари ўтказилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек ёш ва тажрибали бўлган бир нечта чармқўлқоп усталари ўзларининг навбатдаги жангида рингга кўтарилади. Марказий жанг эса энг ёш профессионал боксчиларимиздан бири Равшанбек Махамматжонов иштирокида бўлади. Унинг рақиби ва қолган жуфтликлар ҳақида тез орада маълумот берамиз.

Бизни кузатишда давом этинг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)