3 футболчимиз ОФК сўровномасида иштирок этмоқда!

ОФК расмий сайти ортда қолган йилнинг энг яхши ёш футболчисини саралаш учун сўровнома ўтказмоқда. Ундан бир эмас, 3 истеъдодли футболчимиз ўрин олганлиги қувонарли ҳолат. 23 ёшгача бўлган 20 та осиёлик орасида "Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов, "Шабаб Ал-Аҳли" ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев ҳамда мавсумни "Энергетик-БГУ" ва "Шахтёр" клубларида ўтказган Жасур Яхшибоев ҳам бор.

Қуйидаги ҳавола орқали муносиб номзодга овоз беришингиз мумкин:

https://www.the-afc.com/news/afcsection/asia-s-choice-fan-awards-best-young-player-in-2020

Овоз бериш жараёни 12 январгача давом этади. Ғолиблар 24 январда эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!