3 очко учун 3 та гол ёхуд "Бобур арена"да сал қолди...
“Андижон” Суперлига доирасида “Бобур арена”да жорий йилги охирги ўйинини ўтказди. Турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқиб, ўйин иккала жамоа, айниқса “Бургутлар” учун жуда муҳим эди. Чунки охирги турлардаги муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг жонкуяр мухлисларни хурсанд қилиш устувор вазифа ҳисобланарди.
Хабарингиз бор, яқинда Максим Шацких “Андижон” бош мураббийлигидан кетди ва ўрнига вақтинчалик Акмал Шораҳмедов бош мураббий вазифасига тайинланди. Ушбу баҳс эса Шораҳмедов учун янги лавозимдаги дебют беллашувига айланди. Шунингдек, ўтган турда дарвозабон Моҳир Комилов Суперлигадаги дебютини ўтказган бўлса, бу сафар яна бир иқтидорли ўйинчи - Аббос Абдуғаффоров асосий таркибга киритилди ва Суперлигадаги илк ўйинини ўтказди.
Ўйин иккала жамоа учун қийин ўтиши олдиндан аниқ эди. Ғалабага ташна бўлиб турган майдон эгалари тезкор қарши ҳужумларда рақибни жазолади. Дастлаб марказдан Бектемир Абдуманноновнинг тўп узатишидан кейин Дониёр Абдуманнопов дарвозабон билан бирга-бир вазиятда заргароналик билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп ўтмасдан нигериялик ҳужумчи Исмоил Акинаде ҳам ўзининг аниқ зарбаси билан "Андижон"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Голдан руҳланган “Андижон” ва Акинаде орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас яна гол уришга яқин эди. Бу сафар Исмоилнинг кучли зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Бўлим охирларида эса навбатдаги тезкор ҳужумни ҳимоячи Абдулвоҳид Ғуломов билан гол билан якунлади.
“Хоразм” ҳам вазиятдан чиқиб кетиш учун курашди ва якунда 3:0 ни 3:2 гача айлантирди. Айниқса, иккинчи бўлимда рақиб жамоа бор эътиборини ҳужумга қаратди. Ҳозирги ҳолатда ҳеч ким осонликча таслим бўлишни истамайди. “Бобур арена”даги учрашув ҳам қизиқарли ва шу билан бирга жамоалар учун қийин кечди. Мана шундай баҳсда “Андижон” ўзи учун жуда муҳим ғалабани қўлга киритди.
Энди “Бургутлар” асосий эътиборини ОЧЛ 2 га қаратади. 26 ноябрь куни “Бобур арена”да севимли жамоамиз “В” гуруҳи 5-тур доирасида Туркманистоннинг “Аркадаг” клубини қабул қилади.
“Андижон” - “Хоразм” - 3:2 (3:1).
21 ноябрь. Андижон. “Бобур арена” стадиони. 4264 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Шохруҳ Мақсудов, Шерзод Аъзамов.
Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов
ВАР: Ғайрат Жўраев
АВАР: Максим Нехочин
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Қудрат Мадраимов
“Андижон”: Моҳир Комилов, Суннатиллоҳ Ҳамиджонов (Ислом Маматказин, 85), Абдулвоҳид Ғуломов, Шахзод Азмиддинов, Кристиан Новак, Аббос Абдуғаффоров, Дамир Темиров (Илҳом Абдуғаниев, 58), Бектемир Абдуманнонов, Дониёр Абдуманнопов (Бекзод Сулаймонов, 71), Усмонали Исмоналиев, Исмоил Акинаде (Отабек Жўрақўзиев, 71).
“Хоразм”: Сардор Қобулжонов (Машҳур Муҳаммаджонов, 46), Диёр Ортиқбоев, Искандар Шойқулов, Фарруҳ Иброҳимов, Равшан Султонов, Аброр Хусинов, Хазратжон Турсунқулов, Жасур Азимов (Азиз Аҳроров, 69), Асадбек Саитхонов (Хумоюнмирзо Иминов, 46), Мурод Бобожонов (Шахром Самиев, 46), Темур Исмоилов (Суннатилла Абдуллажонов, 67).
Голлар: Дониёр Абдуманнопов, 25 - 1:0. Исмоил Акинаде, 28 - 2:0. Абдулвоҳид Ғуломов, 43 - 3:0. Асадбек Саитхонов, 45 - 3:1. Хазратжон Турсунқулов, 65 - 3:2.
Огоҳлантиришлар: Дониёр Абдуманнопов, 66. Искандар Шойқулов, 90+4.



Фикрлар