Швайнштайгернинг АҚШга йўл олиши ойдинлашмоқда
Жозе Моуриньо сабабли “Манчестер Юнайтед” клубида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётган ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгер фаолиятини MLS чемпионатида давом эттириши мумкин. У кеча ресторанда “Чикаго Файр” жамоаси бош мураббийи Велько Паунович билан учрашган. Бу ҳақда Goal нашри хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли германиялик футболчи клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йили якунига етади.



Фикрлар