"3:0 ҳисобида ютқазганимиз яхшироқ эди...". "Манчестер Сити" футболчилари нега бундай дейишди?

"Интер" Чемпионлар лигаси финалида "Манчестер Сити"га (1:0) минимал ҳисобда мағлуб бўлди. “Нерадзуррилар”нинг собиқ футболчиси Эстебан Камбьяссо ўйиндан сўнг дарҳол “Сити” футболчилари билан суҳбатлашгани ҳақида гапирди.

“Бундай ғалабадан кўра, 3:0 ҳисобида мағлуб бўлганимиз яхшироқ дейишди. Бу ўйин якунда рақиб жамоа билан тенг кураш олиб бориши муҳимлигини кўрсатди. "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишга ҳақли эди, аммо охирги ўйинда кўрсатган ўйини билан эмас, ўйин суръатини финалда "Интер" белгилаб қўйди”, - деди “шаҳарликлар” билан суҳбатлашган Камбьяссо fcinter1908.it нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
expert Umid-informatik
11/06/2023 13:17
Омади келмади Интерни