3:1, 1:2 ёки 0:0. Ўзбекистон - Эрон баҳсига SPORTS.uz сайти журналистларининг тахмини билан танишинг!

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Тошкентда куч синашади. Ўйиндан олдин, SPORTS.uz сайти журналистларининг мазкур ўйин хақидаги фикри билан қизиқдик. Ранг-баранг жавоблар кўпчиликни ҳайрон қолдириши аниқ. Шунингдек, сиз ҳам ўз тахминингизни коментда қолдиришингиз мумкин!

Жалолиддин Қобилжонов

Ўйиннинг муҳимлиги шундаки, ғолиб "6 очко"дан ташқари, катта руҳий устунликка ҳам эга бўлади. Шунингдек, 2 йилдан кўпроқ пайт мобайнида миллий жамоа бошқарувида ишлаб келаётган Катанес бу муддат давомида қандай жамоа қурганини кўриб олишимиз мумкин. Бугун ҳеч қандай ротация бўлмайди, бугун ҳеч қандай баҳоналар ўтмайди. Таркиб - оптимал, майдон ҳолати - идеал. Плюс, ҳали ўз майдонимизда форсларни мағлуб этмаганимиз, турли йиллардаги аламли мағлубиятлар бизга қўшимча мотивация бўлиши шубҳасиз.
Олға, оқ бўрилар, Ўзбекистон сизларга ишонади!

jeg34ji43g

Карим Худайқулов

Бугун катта ўйин! Анчадан бери расмий учрашувларда Эрондек катта салоҳиятга эга терма билан ўйнамагандик. Катанец ва у қурган жамоа учун аниқ айта оламанки, илк катта синов! Жамоадаги ички муҳит яхши, чамамда. Шунингдек, вакилларимиз танлаётган услуб ҳам менга ёқяпти. Жаҳон чемпионатига фақатгина чиройли ўйин билан чиқиш қийинлигини тушуниб етдик. Кўпроқ югуриб, тажовузорроқ ва компакт футбол намойиш этиш керак. Яна бир муҳим детал - руҳий ҳолат. Агар йигитларимиз қаршисидаги рақиб қайси терма бўлишидан қатъи назар, ўзларига бўлган юқори ишонч билан майдонга тушса, Эрондан ҳам кучлироқ термаларни ҳам юта оламиз. Албатта, юқорида санаб ўтилган сифатларга эга Ўзбекистон миллий терма жамоасини майдонда кўриш ниятим бор. Дуранг объектив ёндашув бўлса, ишонч ва симпатия эвазига муҳим учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни тахмин қиляпман.

jiv32j23

Шохруҳ Зоиров

Ўзбекистон эртага муҳим ва шу билан бирга қийин ўйин ўтказади. Рақиб Осиёда кучлилар қаторида экани билан бирга бизга қарши ўта ноқулай экани билан яққол ажралиб туради.

Биз ўзбекистонлик инсон сифатида вакилларимизнинг ғалаба қозонишидан умидвормиз ва шу сабаб уларга омад тилаб қоламиз. Аммо реалист ва холис журналист сифатида форслар бу баҳсда фаворит эканини айтиб ўтишимиз лозим. Эронликлар совуққонлик ва керакли пайтда қандай ўйнаш кераклигини билган ҳолатда ғалаба қозониб кетиш эҳтимоли юқори. Таҳминий ҳисоб 0:1.

3i2jrij23r

Ойбек Юлдошев

Менимча бу ўйин ҳақида ортиқча таъриф керак эмас. Эрон бизни "CAFA"да ютган эди. Бироқ бугун вакилларимиз ғалаба қозониб, реванш олса керак.

Ютишимиз учун ҳамма ва ҳамман нарса шай. Ўз уйимизда ўйнайммиз, оптимал таркиб, йўқотишлар йўқ ва менимча бугун Катанец Галенойнинг юзига "дўстона шаппати" тушира олади.

fij34i3jf

Азамат Умаров

2:0 ҳисобида ютамиз. Эрталабдан ютадиган кайфиятда уйгондим)

g4j3igj34igj43gj

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Катта эҳтимол билан бугун майдонда характерлар тўқнашуви бўлади. Ким совуққонроқ бўлса, ким кам хато қилса ўша жамоа якунда 3 очкога эга бўлади. Менимча, ҳозир форсларни ютадиган даражада куча эгамиз. Асосийси, буни футболчилар ўзи ҳис қилиши лозим. Руҳий томондан бу баҳсга яхши тайёргарлик кўрсак, катта эҳтимол ундан ғолиб сифатида чиқамиз. Айни дамда, биз Эрондан кучлироқмиз, аммо буни ҳали майдонда исботлаш лозим. Тахминий ҳисоб 1:0. "Оқ бўрилар" фойдасига.

i4ji3j4g4i3jg

Бекзод Исаев

Эрон жуда ҳавфли рақиб. Таркибда катта номлар бор ва улар энг асосийси бизга қарши қандай ўйнашни билади. Бир сўз билан айтганда бизни яхши ўрганган жамоа. Шуниси ҳавотирли. Лекин бизда айни пайтда креатив фикрлайдиган футболчилар бор ва улар орқали натижа қилсак бўлади. Аббос, Жамшид ва Остон шулар жумласидан. Энг асосийси терма жамоа ўзидан кучли бўлган жамоаларни ютиш пайти келганини амалда исботлаши лозим. Катанец эса 2 йилдан ортиқ вақт терма жамоада нималар қила олганига бугун баҳо берамиз. Ҳудди мураббийнинг матбуот анжуманида ўзи айтганидек.

Жалолиддин Аҳмедов

23лалщ23а

Менда бироз бошқачор тахмин бор. Аввалига Эрон гол уради, кейин биз тенглаштирамиз. Сўнгги дақиқаларда яна гол ўтказиб юборамиз. Тахминим 1:2 форслар фойдасига.

Бахтиёр Тоштемиров

Тўғриси муросасиз ўйин кутмаяпман. Катта эҳтимол билан дуранг бўлади. 1:1 ёки 0:0. Икки жамоа ҳам ўта эҳтиёткор футбол кўрсатса керак.

32f23f

Жавоҳир Азимов

2:1 ҳисобида ютсак керак. Фақат мотивация эвазига ютишимизни кутяпман, мухлислар фактори ҳам рол ўйнайди.

g3uh43g

Сизнинга, бу баҳсда кимни қўл баланд келади? Фикрларингизни изоҳда қолдиринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jasur Xolmatov
21/11/2023 15:49
Bugun o'yin gollarga boy bo'ladi Xudo hohlasa
Davronbek Xudoyarov
21/11/2023 17:25
0-0 boʻlar
&
Адхамжон Низомов
21/11/2023 16:56
Узбекистон-Эрон 1-0.мени тахминим.
Imomali
21/11/2023 14:59
Узбекистан -Эрон уйини 2-1 ёки . 3-2 булади уйини охирги 85 ё 92 дакикаларда Узбекистан ютади ОМАД БАРЧАГА
Vohid Shabaev
21/11/2023 14:17
0-1хар доимгидай. Эрон туллак.
бек тв
21/11/2023 14:12
Бугун защытниклани куни булади хусниддин или умар гол уради аник
Redmi11 Yangiobod
21/11/2023 13:52
Albatta yutamiz inshaolloh 2-1
Абдухаликов Мухаммад
21/11/2023 13:32
Мени фикрим 1:1 дуранг натижа булади.
&
Artur
21/11/2023 13:16
Фақат Аллох билади нимабўлишини олдиндан нимадир дейиш
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
21/11/2023 13:00
Uzbekiston yutadi 2:1 ga avval bizikilar uradi keyin hisobni ular tenglashtiradi va kutilmagan paytda yosh iqtidorlarimizdan biri g‘alaba to‘pini kiritadi bu Eronliklar uchun alamli mag0lubiyat bo‘ladi