Ҳусанов даҳшат юқори балл олди!
«Манчестер Сити» таркибида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг саккизинчи турида «Астон Вилла»га қарши ўйинда (1:2) жамоадошлари орасида иккинчи энг юқори баҳони олди.
Flashscore хизмати Ҳусановнинг майдондаги ҳаракатларини 8,0 балл билан баҳолади. Меҳмонлар сафида ундан юқори кўрсаткичга фақат Жереми Доку эга бўлди — 8,1 балл.
Эллиот Андерсон 7,8 балл олган бўлса, Эрлинг Холанд ва Энцо Фернандесга 7,7 баллдан қўйилди. «Манчестер Сити» футболчилари орасида энг паст баҳони дарвозабон Жанлуиджи Доннарумма қайд этди — 4,5 балл.
Ҳусанов ушбу учрашувни меҳмон жамоа асосий таркибида бошлади. «Астон Вилла»га ғалабани Николас Жексоннинг дубли таъминлади — у олтинчи ва 60-дақиқаларда гол урди. «Сити»нинг ягона голи Эрлинг Холанд томонидан 52-дақиқада киритилди.
«Манчестер Сити» чемпионатда етти ўйинлик ғалабали сериядан сўнг илк мағлубиятини қайд этди. Шунга қарамай, жамоа 21 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.
Иккита позицияда ўйнаган Ҳусанов қандай баҳоланди?
Ҳусановнинг кейинги манзили маълум бўлди
Роналдунинг "Пахтакор"га қарши ўйинига чипталар нархи "учди"!
Ана холос: Фабио Каннаваро бошқа иш қидиряптими?
Ўзбекистон даражасини машҳур терма жамоага тенглаштиришди

Фикрлар