Ҳусановнинг кейинги манзили маълум бўлди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов фаолиятида жиддий ўзгариш бўлиши мумкин. 22 ёшли футболчи айни пайтда “Манчестер Сити”нинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Бироқ, “шаҳарликлар” клубининг молиявий қоидабузарликларда айбланаётган жамоа ўйинчиларининг фаолиятига таъсир ўтказиши таъкидланяпти.
Хусусан, жаҳон футболининг гранд клублари “Манчестер Сити” атрофида юзага келган вазият ва клуб келажаги мавҳумлиги, қўлланиладиган жазо оқибатларидан келиб чиқиб, манчестерликларнинг етакчи ўйинчиларини ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатларини бошлаб юборган.
Ўз ўрнида, Абдуқодир Ҳусановнинг келажаги бўйича ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақида турли манбалар ўз инсайдлари билан ўртоқлашмоқда. Футбол хабарларига ихтисослашган FullTime Report аккаунти Ҳусанов қишки трансферлар ойнаси даврида Европанинг икки гранд клуби ўртасидаги савдо нишони бўлиши кутилаётгани ҳақида маълумот тарқатди.
Манбага кўра, ҳимоя чизиғини кучайтириш ва янги ижрочилар билан таъминлашни мақсад қилган каталонияликлар Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери бўйича аниқ ҳаракатлар стратегиясини тузиб бўлган.
Режага мувофиқ, “Басрелона” 2027 йилнинг январь ойида бўладиган қишки трансфер ойнаси даврида 22 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи борасида “шаҳарликлар”га тўғридан-тўғри расмий таклиф юборишни мўлжалламоқда;
Экспертларнинг таъкидлашича, “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳимоя марказида барқарорликни ошириш учун жисмонан бақувват, тезкор ва тўп билан ишончли ҳаракат қила оладиган ёш иқтидорни жамоасига қўшиб олишни кўзлаяпти.
Трансферларга ихтисослашган манбалар бундан олдин ҳам Абдуқодир Ҳусановга турли жамоалардан қизиқиш борлиги ҳақида маълумотлар чиқарган эди. Хусусан, Хаби Алонсо “Челси” ҳимоя чизиғидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида жамоага ўзбек ҳимоячисини олиб келишни истаётгани ҳақида ҳам турли манбалар хабар қилди. Ҳусанов “аристократлар”дан ташқари Англия Премьер-лигасининг “Астон Вилла”, “Эвертон” ва “Борнмут” каби клублари нишонида тургани ҳам айтилмоқда.
Шунга қарамай, “Манчестер Сити” футболчиларининг келажаги Англия Премьер-лигаси ва футбол мутасаддилари томонидан клубга қоидабузарликлар учун қандай жазо чораларини қўллашига боғлиқ бўлади.
Роналдунинг "Пахтакор"га қарши ўйинига чипталар нархи "учди"!
Ана холос: Фабио Каннаваро бошқа иш қидиряптими?
Ўзбекистон даражасини машҳур терма жамоага тенглаштиришди

Фикрлар