37 ёшли Жируни Мадрид гранди чақиряпти

“Милан”да ўйнаётган 37 ёшли франциялик ҳужумчи Оливье Жиру фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш имконига эга бўлди.

Todofichajes нашрининг ёзишича, тажрибали форвард хизматига Мадриднинг “Атлетико” клуби жиддий қизиқиш билдиряпти.

Мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирган ва бу позицияга айнан Жируни чақиряпти.

Оливье Жиру “Милан” сафида 2021 йилдан бери тўп тепяпти. Унинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади.

Франциялик тўпурар жорий мавсумда миланликларнинг энг чермаҳсул ўйинчиси бўлиб турибди. У А Серияда 14 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!