38 ёшли Роналду тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди

"Ал-Иттиҳод"га қарши ўйинда Криштиану Роналду икки марта пенальтини аниқ амалга ошириб, дубль қилишга муваффақ бўлди. Аниқроғи, португалиялик ҳужумчи 2023 йилдаги 53 голини уриб, тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди. 

Курашда Килиан Мбаппе, Харри Кейн (52 тадан гол) ва Эрлинг Холанд (50 та гол) бор эди. Бу футболчилар ушбу йилдаги сўнгги ўйинларини ўтказиб бўлди. Фақатгина "Манчестер Сити"ни олдинда иккита учрашув кутиб турибди. Норвегиялик страйкер жароҳатдан қайтиб, камида хет-трик қилишига тўғри келади. 

Маълумот учун, "Ан-Наср" ҳисобида яна битта ўйин бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!