39 ёшли боксчи вокзалда ўлдирилди

  • 17 июнь, 15:05
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Чеченистонда туғилган 39 ёшли боксчи Абу Юсупов (9-0-1, 7 КО) Германиядаги вокзалда ўлдирилди. Бу ҳақда "Tagesspiegel" хабар бермоқда.

Tecno

Маълумотларга кўра, мазкур воқеа 10 июнь куни содир бўлган. Берлиннинг Гесундбруннен туманидаги темир йўл вокзалида юз берган можарода Юсуповнинг бўйнига пичоқ санчиб кетишган. Фожианинг бошқа тафсилотлари ҳозирча номаълум.

"WBC Абу Юсуповнинг вафотидан қаттиқ афсусда. Унинг матонат ва боксга бўлган муҳаббати спортимиз тарихида абадий сақланиб қолади. Бутун WBC ва унинг президенти Маурисио Сулаймон Абунинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради" - деди Бутунжаҳон бокс кенгаши.

Эслатиб ўтамиз, Германия байроғи остида иштирок этган Юсупов 2020 йилда профессионал дебют қилган. Сўнгги жангини эса 2025 йил январида ўтказиб, Георгий Канделакини ҳакамларнинг қарорига кўра мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!