39 ёшли Модрич келаси мавсумни қайси жамоада бошлашни ҳал қилди

  • 24 Feb 09:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал”нинг 39 ёшли плеймейкери Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Жирона” дарвозасига супергол уриб, ҳамон жамоага фойда келтира олишини исботлади.

Tecno

Relevo нашрининг маълум қилишича, хорватиялик “Олтин тўп” соҳиби ёши ўтиб бораётган бўлса-да, профессионал футболчилик фаолиятини якунламоқчи эмас.

Лука Модрич келаси мавсумни ҳам “Реал”да бошлашга қарор қилган. Бироқ бунинг учун “Қироллик клуби” унга янги битим таклиф қилиши керак.

Чунки Модричнинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади. Лука айни пайтда клуб раҳбариятидан ҳамкорлик бўйича янги таклиф беришларини кутмоқда.

Модрич Мадрид суперклубига 2012 йили келган. Шундан бери 574 та учрашувда майдонга тушган ярим ҳимоячи ўз ҳисобига 42 та гол ва 92 та ассист расмийлаштирди.

Comments

You must be logged in to commet!