40 ёшли Пакьяо ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди
Саккиз вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони 40 ёшли Мэнни Пакьяо 4 вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Эдриен Бронерни мағлуб этиб WBA Regular чемпионлик камарини ҳимоя қилди.
Баҳс Лас-Вегасда бўлиб ўтди ва Мэнни ҳакамлар қарорига кўра 117-111, 116-112, 116-112 ҳисоби билан ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Бронер профессионал рингда 39 та жанг ўтказиб, 33 тасида ғалаба қозонган ва яна 4 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. Мэнни Пакьяонинг ҳисобида 61 ғалаба, 7 мағлубият ва 2 баҳсда дуранг бор.
Турнир доирасида, Маркус Браун Баду Жек устидан ғалаба қозониб WBC Silver чемпиони номига сазовор бўлди. Шу қатори, Нордин Убаали Рауши Уорренни мағлуб этиб WBC енгил вазн чемпионлик камарини қўлга киритди.
Фикрлар