Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Модрич "Милан"да қолишни истамоқда

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Лука Модрич «Милан» билан янги шартнома имзолашга тайёр, томонлар ҳамкорликни давом эттириш шартларини муҳокама қилмоқда.

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич италиянинг "Милан" клубида фаолиятини давом эттириш истагини билдириб, жамоа билан янги шартнома имзолашга тайёр экани айтилмоқда.

Манбаларга кўра, 40 ёшли футболчи билан амалда бўлган шартномани 2026/27 йилги мавсумгача узайтириш имконини берувчи банд 2026 йил 30 июнда кучини йўқотган. Шу билан бирга, ҳам клуб, ҳам футболчи ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор. Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган: томонлар янги битим шартларини муҳокама қилмоқда. Шунингдек, хабар қилинишича, Модрич учун энг устувор вариант ҳозирча айнан "Милан" бўлиб қолмоқда. Модрич "Милан" сафига 2025 йил июль ойида қўшилган. У клуб таркибида барча мусобақалар доирасида 37 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 3 та голли пас берган.

Модрич Хорватия терма жамоаси билан жаҳон чемпионати‑2026 мусобақасида ҳам иштирок этди. Хорватия терма жамоаси 1/16 финалгача етиб борди, аммо ушбу босқичда Португалия терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ