41 ёшли Иброҳимович қачон тўхтайди?

“Милан” ҳужумчиси Златан Иброҳимович қишки танаффус пайтида фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

- Ўйинимга жуда иштиёқим баланд. Ҳар бир кунимдан баҳра олишга ҳаракат қиляпман, чунки футболни якунласам, уни қаттиқ соғинишимни биламан.

Мен  жуда қаттиқ меҳнат қилаётган атрофимдаги ёш йигитлар билан бир хил даражада бўлишга ҳаракат қиляпман.

Саломат бўлишни истайман. Соғлиғим жойида бўлса қачонгача ўйнашим ҳақида ўйлашим мумкин бўлади. Натижа кўрсатар эканман ўйнайвераман. Савиям талабга жавоб бермай қолса, атрофимдагилар тўғри келмай қолганимни менга очиқ айтсин, - деди Златан Иброҳимович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!