48 ёшли Тоттига шартнома таклиф қилган жамоа номи маълум бўлди

Италия футболида “Рома” афсонаси Франческо Тоттининг футболга қайтиши ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда. 48 ёшли футболчининг ўзи А Сериядан жиддий таклифлар борлигини таъкидлаган.

La Repubblica нашри Тоттини футболга қайтармоқчи бўлган клуб номини ошкор қилди. Манбага кўра, “Комо” жамоаси фаолиятини якунлаган тўпурар билан ҳамкорлик қилмоқда.

Бош мураббий Сеск Фабрегас “Комо”ни юқори дивизионда олиб қолиш учун тажрибали ўйинчилар хизматидан фойдаланмоқда. Испаниялик мутахассис жамоага Пепе Рейна, Серхи Роберто, Патрик Кутроне, Андреа Белотти сингари машҳур футболчиларни жалб қилган.

Францеско Тотти 1992-2018 йиллар давомида “Рома” шарафини ҳимоя қилган. Римликлар сафида жами 783 та учрашувда қатнашиб, 307 та гол ва 209 та ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!