5 та гол урилган баҳсда "Бавария" камбэк амалга оширди

Германия Бундеслигаси 7-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд - "Бавария" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Ҳисобни дортмундликлар сардори Марко Ройс очган бўлса-да, меҳмонлар бу голга 3 та тўп билан жавоб қайтарди. Мюнхенликлар сафида жавоб голларига Давид Алаба, Роберт Левандовски ҳамда Лерой Сане муаллифлик қилди. Ўйин сўнгида Эрлинг Ҳоланд ҳисобни қисқартирди. Бироқ бу жамоаси очко олиши учун етарли бўлмади.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+5'

    Беллингемнинг зарбасини Нойер эгаллаб олди.

  • 90+4'

    Стоп!!! Ҳакам офсайд сабаб голни бекор қилди. Ўйинга интрига қайтди.

  • 90+3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Левандовски ўйинга мантиқий нуқта қўйди.

    Робертнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, дарвозабоннинг устидан тушди.

  • 90+2'

    Нойер ўз усулида! Бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган рақибига олдинга югуриб чиққан Нойер исконият қолдирмади.

  • 90'

    Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Вицель Хави Мартинесга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

  • 87'

    Ройс ўта қулай имконяитдан фойдалана олмади. Жарима майдони марказидан зарба берган Марконинг уринишидан сўнг тўп баланддан ўтиб кетди.

  • 85'

    Ҳоланд яна бир бор дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган эди. Бироқ ортдан етиб келган Алаба тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Энг қизиғи, ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган экан. Офсайд қайд этилди.

  • 82'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Боруссия" қайтмоқда!

    Геррейрунинг узатмасидан сўнг, дарвозабон қаршисидан ёлғиз қолган Ҳоланд ҳисобни қисқартирди.

  • 82'

    Левандовски огоҳлантирилди.

  • 80'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Сане қарши ҳужумда рақибини жазолади!

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган мюнхенликларнинг ҳужумини Сане аниқ зарбаси билан голга айлантирди.

  • 78'

    Мюнхенликлар ҳимояда тартибли ҳаракат қилмоқда. Майдон эгалари учун жарима майдонига кириш осон кечмаяпти.

  • 75'

    Дортмундликлар ҳисобни тенглаштириш мақсадида олдинга бормоқда. "Бавария" қарши ҳужумларни кутяпти.

  • 72'

    Девандовски дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ дарвозабон ўз жойини ташлаб чиқиб, тўпни узоқлаштирди.

  • 69'

    Яқин масофадан йўлланган зарбани Нойер қайтариб юборди.

  • 66'

    "Боруссия" Дортмунд бурчак зарбасини муваффақиятли амалга ошира олмади. 

  • 63'

    Рейнанинг зарбасини Нойер қайтаришга эришди. 

  • 62'

    Меньенинг узатмаси муваффақиятсиз чиқди. 

  • 60'

    Дилейни ўрнига Беллингэм майдонга тушди. 

  • 55'

    Гнабрининг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 53'

    "Борссия" бурчак зарбасини қисқа паслар билан ўйнаб кетди. 

  • 52'

    Холанднинг жарима майдони томон юриши тўхтайди. Офсайд. 

  • 50'

    Команнинг зарбаси дарвозабонга у қадар катта қийинчилик туғдирмади. 

  • 49'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Левандовскининг зарбаси олдида дарвозабон ожиз қолди. 

  • 47'

    Дилейнининг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+5'

    Танаффус!

  • 45+4'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Алаба ҳисобни тенглаштирди.
    Жарима зарбасини Давид қойилмақом ижро этди.

  • 45+2'

    Жарима майдонига кириб кетаётган Гнабри йиқитилди. "Бавария"да жуда қулай стандарт.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ройс ҳисобни очди!
    Жарима майдони марказига Геррейру томонидан узатилган тўпни Марко дарвозага жойлаб қўйди. Нойер мутлақо ожиз!

  • 43'

    Толиссо воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 41'

    Вицель яқин масофадан ноаниқ зарба берди.

  • 39'

    Ҳар иккала клуб футболчилари ҳам катта иштиёқ билан ҳужумга ўтмоқда.

  • 36'

    Корентин Толиссо майдонга тушди. У жароҳатланган Киммихни алмаштирди.

  • 35'

    Киммихга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 34'

    Қарши ҳужумга ўтиш жараёнида Киммих Ҳоландни чалди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 34'

    Мезбонлар дарҳол қарши ҳужумга ўтди. Санчо жарима майдонига узатган тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб, тезлигини йўқотди. Уни меҳмонлар узоқлаштирди.

  • 33'

    Мюнхенликларда яхши стандарт юзага келди: Алабанинг зарбаси жонли девордан қайтди.

  • 31'

    Ройснинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 30'

    Меньенинг жарима майдонига узатмасини Эрнандес майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 28'

    "Бавария" фаолликни давом эттираяпти. Горецканинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 26'

    Гол бекор қилинди. Левандовски ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

  • 25'

    Бош ҳакам гол бўлган вазиятда офсайд эҳтимолини текширишни видеотакрорлардан сўради.

  • 24'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Левандовски ҳисобни очди!

    Гнабрининг узатмасидан сўнг бўш қолган дарвоза қаршисида қолган Роберт тўпга ета олди ва уни дарвозага киритди.

  • 23'

    Жамоалар тинмай ҳужум уюштирмоқда.

  • 21'

    Ҳоланд дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 18'

    Люканинг узатмаси шерикларига етиб бормади. 

  • 17'

    Тўп назорати "Бавария"га ўтиб кетди. 

  • 14'

    Бурчакдан узатилган тўп "Бавария"га фойда келтирмади. 

  • 12'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Нойер ушлаб олди. 

  • 9'

    "Боруссия" тўпга эгалик қилмоқда. 

  • 6'

    Вицелнинг зарбаси салгина ноаниқ кетди. 

  • 3'

    Бу сафар мезбонлар олдинга ўтди. Холанд зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.

  • 1'

    40-сониядаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди: Левандовскининг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!