5 та клуб премьер-лигада мавсумни якунлаш ва натижаларни бекор қилишни таклиф қилди

Кеча Россия премьер-лигасининг барча 16 та клуби раҳбарлари иштирокида онлай-конференция ўтказилди.

Йиғилиш давомида айрим жамоалар жорий 2019/20 йилги мавсумни муддатидан аввал якунлаш ва ҳозирги натижаларни бекор қилиш таклифи билин чиқишди. Бу таклифни "Сочи", "Рубин", "Ахмат", "Урал" ва "Крылья Советов" клублари қўллаб-қувватлашди.

Аммо, РПЛ вакиллари ушбу таклифни рад этишди. Улар чемпионат якунланишига бор йўғи 8 та тур қолганини ва мамлакатдаги эпидемиологик вазият барқарорлашиши билан ушбу учрашувлар ўтказилишини маълум қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!