55 ёшли футболчи клубини ўзгартирди

"Судзука ПГ" клубида ижара асосида ўйнаётган "Йокогама"нинг 55 ёшли ҳужумчиси Кадзуёси Миура Португалиянинг иккинчи дивизиони "Оливейренс" клубига ўтди. Бу ҳақда A Bola хабар бермоқда.

Миура профессионал даражадаги илк ўйинини 1986 йилда "Сантос"да ўтказган. У Бразилия, Япония, Италия, Хорватия ва Австралия клубларида ўйнаган. 2021 йилда у Япония чемпионатининг битта ўйинида қатнашиб, самарали ҳаракатлар қайд эта олмаган.

2020 йилда Миура "Вентфорет Кофу" вакили Юкио Цучининг 2017 йилдаги натижасидан ўзиб кетди. Яъни У 42 ёшу 10 ойлигида Япония чемпионати олий лигасида ўйнаган.

Маълумот учун, Миура Юрген Клопп, Поль Гаскойн ва Роберто Баджолар билан бир йилда туғилган ва турли хил ўн йилликда ўйнаган биринчи профессионал футболчи сифатида тарихга кирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!