60 йил кутилган мусобақага тайёргарлик бошланди

А Серияни бешинчи ўринда якунлаган “Болонья” келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасида ўйнайди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, 60 йиллик танаффусдан сўнг, қитъанинг энг нуфузли турнирига йўлланма олган клуб раҳбарияти халқаро майдонда муваффақиятли қатнашиш учун жамоа таркибини кучайтиришга қарор қилган.

“Болонья” ёзги трансферлар вақтида “Челси” ярим ҳимоячиси Чезаре  Казадеини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Италияликлар бу ўйинчи тўлиқ трансфер қилишнинг имконини топмаса, уни ижарага олишга ҳам тайёр.

Италиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумнинг биринчи ярмини “Лестер”да ўтказганди. Қишда “аристократлар” уни ижарадан қайтариб олди.

21 ёшли Чезаре Казадеи “Интер” тарбияланувчиси ҳисобланади ва икки йил муқаддам “Челси”га олиб келинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!