
8 та гол урилган ўйинда "Бунёдкор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди. Унда мезбонлар 6:2 ҳисобида зафар қучди.
"Қалдирғочлар" сафида Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Хуршид Ғиёсов, Шаҳбоз Эркинов, Нурилло Тўхтасинов ва Лутфулло Тўраев голларга муаллифлик қилган бўлса, меҳмонлардан фақатгина Шаҳбоз Жумабоев ҳамда Дониёр Абдуманнопов жавоб қайтара олди.
- 90'
Ҳакам иккинчи таймга ҳам вақт қўшмади. Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Дониёр Абдуманнопов ҳисобни қисқартирди!
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Дониёр кучли зарбаси билан дарвозабонга имконият қолдирмади.
- 88'
Дониёр Абдуманноповга ҳам тиббий ёрдам кўрматилмоқда.
- 85'
"Андижон" ҳужумга ўтишга қийналмоқда. Мезбонлар ҳам ўйин темпини бироз туширишга қарши эмасдек кўринмоқда.
- 82'
Аслон Аҳроровнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Уни майдон ташқарисига олиб чиқишди. Дарвозага майдондаги футболчилардан Абдулло Олимов туради.
- 81'
Нуриев рақиб посбони билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 79'
Санжар Қодирқуловнинг зарбасини дарвоабон қайтарди.
- 77'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Лутфулло Тўраев ҳам гол урди!
Тўраев жамоасининг ажойиб комбинациясини аниқ зарбаси билан якунлади.
- 75'
Хуршид Ғиёсов ҳам захирага олинди. Унинг ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов ўйинга қўшилди.
- 72'
Нурилло Тўхтасинов ва Шаҳбоз Эркинов майдондан олинди. Валерий Акопов а\ҳамда Владислав Нуриев улар ўрнида ҳаракат қилади.
- 70'
Қодирқуловнинг узоқ масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 67'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Тўхтасинов ҳисобни йириклаштирди!
Нурилло Тўхтасиновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.
- 66'
Шаҳбоз Эркинов 100 фоизлик имкониятдан ноаниқ зарба берди. Бундай позициядан гол ура олмаслик учун фақатгина шундай зарба бериш лозим.
- 64'
Фарҳод Бекмуродов бирга-бир вазиятдан зарба беришга кечикди. Жуда қулай вазият кўкка совурилди.
- 61'
Элдор Адҳамов ҳамда Муҳаммад Йўлдошев майдондан олинди. Улар ўрнига Арслонбек Аҳроров ва Рустамжон Қўчқоров ўйинга қўшилди.
- 60'
Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ узатма натижасида узилиб қолди.
- 58'
"Андижон" футболчиси рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.
- 55'
Лутфулло Тўраевнинг узатмаси жуда ноаниқ чиқди. Бу тўпга етиб боришнинг иложи йўқ.
- 53'
Нурилло Тўхтасинов бурчак тўпини тўғридан-тўғри дарвозага йўллади. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди.
- 51'
Улуғбек Абдуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Тўп у истаган даражада айланмади.
- 48'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Эркинов ҳисобни йириклаштирди!
Қодирқуловнинг зарбасини Шаҳбоз Эркинов дарвозага тўғирлаб юборди. Дарвозабон тўп йўналишини топа олмади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Бўлимлар оралиғида Санжар Қодирқулов майдонга тушди. У Сухроб Иззатовни алмаштирди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'
Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!
- 44'
Элёр Адҳамовдан дабл-сейв! Расул Йўлдошев ва Нурилло Тўхтасиновнинг зарбасини "Андижон" посбони қайтарди.
- 43'
Меҳмонлар ҳимоячилари катта қийинчиликсиз рақиб ҳужумларини бартараф этмоқда.
- 40'
Шаҳбоз Жумабоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 38'
Шаҳбоз Эркиновнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 37'
Лутфулло Тўраев ҳжумда қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 34'
Эркиновнинг бу сафарги зарбасига ҳам аниқлик етишмади.
- 32'
Тўраев оширган тўпга Эркинов бош билан зарба берди. Тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.
- 31'
Ғиёсов қанотда рақибини алдаб ўтди. Бироқ унга нисбатан Авилов қоида бузди. "Бунёдкор"да яна бир стандарт!
- 28'
Жумабоев қулай имкониятни кўкка совурди. Унинг кеч қабул қилган қарори хато эди. Ортдан келган ҳимоячи хавфни бартараф этди.
- 26'
Муҳаммад Йўлдошевнинг узатмасини жамоадошлари қабул қила олмади.
- 24'
Жумабоев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 22'
Абдулло Олимовнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар катта қийинчилик билан қайтарди.
- 21'
Эркинов тўпни шеригига ташлаб берди. Аммо ҳимоячилар зарба беришга имконият қолдирмади.
- 18'
Ўйин темпи анча юқори. Жамоалар тинмай ҳужум уюштирмоқда.
- 17'
Жарима тўпини комбинацион тарзда ўйинга киритган "қалдирғочлар"нинг ҳужумини Расул Йўлдошевнинг ноаниқ зарбаси узиб қўйди.
- 15'
"Бунёдкор" катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Жарима майдони яқинида Сирож Мелиев Шаҳбоз Эркиновга нисбатан қоида бузди. Мезбонларда яхши стандарт вазият юзага келди.
- 13'
"Андижон"да жуда қулай имконият юзага келди. Бироқ Муҳаммад Йўлдошев бош қолган дарвозани мўлжалга олишда адашди.
- 12'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Ғиёсов гол урди!
Эркиновнинг қанотдан етказиб берган тўпига Ғиёсов боши билан аниқ зарба берди. Дарвозабон бу зарбани ҳам қайтара олмади.
- 11'
Андижонликларнинг вазиятни кескинлаштириш учун берган узатмаси ноаниқ кетди.
- 9'
ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Шаҳбоз Жумабоев ҳисобни қисқартирди!
Абдуманноповнинг жарима майдонига узатган тўпини Жумабоев дарвозага жойлаб қўйди.
- 8'
Ҳужумда фаол ўйнаётган мезбонлар ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қилмоқда.
- 6'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Иброҳимхалил Йўлдошев ҳисобдаги фарқни оширди!
Ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланган ҳимоячи жарима майдонига кирди ва узоқ бурчакка аниқ зарба йўллади.
- 5'
Гол урган "қалдирғочллар" тўпни назорат қилмоқда.
- 3'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Қаҳрамонов ҳисобни очди!
Жарима майдони марказида юзага келган саросимадан Қаҳрамонов фойдаланиб, зарба йўллади. Дарвозабон бу зарба олдида ожиз эди.
- 2'
Меҳмонлар ўйин бошида олдинга ўтди. Бироқ Жумабоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Учрашув бир неча дақиқалар ичида старт олади!
Фикрлар