АГМК 8 футболчи билан хайрлашди

3 январдан бошлаб АГМК футбол клуби навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. 15 январга қадар давом этадиган машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. 8 январь куни жамоа футболчилари тиббий текширувдан ўтказилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Аввалроқ, жамоада янги мураббийлар штаби иш бошлаганлигини хабар бериб ўтган эдик. 2018 йилги мавсумда АГМК мураббийлар штабида фаолият олиб борган Зоҳид Нурматов, Антон Майеранов ва Халилжон Абдураҳмонов билан ҳам шартномалар узайтирилмади. Бунга қадар бош мураббий Бахтиёр Ашурматов билан ҳам хайрлашилганди.

2019 йилда АГМК жамоамиз ўз тарихида илк маротаба халқаро майдонда учрашувлар ўтказади. Айни кунларда жамоа таркибини кучайтириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бир қатор тажрибали футболчилар билан келишувга эришилди. Уларни тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг оммага расман эълон қилинади.

2018 йилги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя этган бир қатор футболчилар билан ҳам шартномалар узайтирилди. Шу билан бирга жамоани тарк этган футболчилар ҳам бор. Хуршид Ходжаев, Алишер Саматов, Музаффар Музаффаров, Жамшид Ҳасанов, Камолиддин Мурзоев, Йован Жокич, Владимир Бубанья ва Владислав Касминин билан хайрлашилди.

Жамоа мураббийлар штабида яна икки мутахассис иш бошлади. Виталий Лушачёв жамоага таҳлилчи мураббий (аналитик) ва Марат Ахмеров мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
06/01/2019 20:25
Бунедкор Олмаликка, Олмалик Бухорога. Мураббий кетидан кучманчилар