АЁЛ БОРКИ, ОЛАМ МУНАВВАР... (фото)
...Мунис ва меҳрибон опа-сингиллар!
Гўзаллик ва нафосат айёми – 8 март байрамини биз ҳар сафар катта қувонч ва ҳаяжон билан кутамиз. Чунки бу қутлуғ айём қалбимизда, юрагимизда сизларга бўлган чексиз меҳримиз, ҳурматимизни изҳор этиш учун яна бир катта имконият беради.
Шу маънода, агарки бу байрам бизнинг ҳаётимизда бўлмаган тақдирда ҳам мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизнинг ҳурмати учун бундай байрамни албатта ташкил этган бўлардик.
Нега деганда, сизларнинг доимо мана шундай очилиб, ҳаётдан, тақдирдан рози бўлиб, яйраб-яшнаб юришингиз учун, сизларнинг бахту саодатингиз учун биз доимо сидқидилдан хизмат қилишга тайёрмиз.
Илоҳим, мана шундай қувончли кунларимиз кўп бўлсин!
Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, фарзандларингиз, набираларингиз камолини кўришни тилайман.
Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азизлар!
(Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқидан)
P.S. Sports.uz жамоаси ҳам ушбу тилакка қўшилган ҳолда барча аёлларимизни Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этади.
Фикрлар