Адҳамжон Эргашев ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони!
Пойтахтимиздаши "Ўзбекистон" спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Айни паллада эса мусобақанинг иккинчи кун беллашувлари якунига етди.
Ушбу кун доирасида ўз омадини синаб кўрган Адҳамжон Эргашев (-62 кг) олтин медални қўлга киритиб, терма жамоамиз вакилларининг илк медалини тақдим қилди. Эргашев даст кўтаришда 135, силтаб кўтаришда 160, иккикураш бўйича 295 килограмм натижа қайд этиб, барча йўналишларда чемпионликни расмийлаштирди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Германия ҳамда Эквадор вакилларига насиб этди. "В" гуруҳида ўз омадини синаб кўрган бошқа бир вакилимиз Муҳаммадали Қаҳрамонов иккикурашда 252 кг. натижа билан ўнинчи ўринда қайд этилди.
Оғир атлетика. ЖЧ, Тошкент.
Эркаклар, -62 кг.:
1. Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон) – 295 кг (135 кг + 160 кг)
2. Жон Мау (Германия) – 278 кг (121 кг + 157 кг)
3. Кристиан Цурита (Эквадор) – 277 кг (127 кг + 150 кг) . . .
10. Муҳаммадали Қаҳрамонов (Ўзбекистон) – 252 кг (112 кг + 140 кг)
Фикрлар