Афсонавий Алонсо фаолиятини якунлаганлигини эълон қилди

"Бундай ажойиб спорт туридаги 17 йиллик фаолиятимдан сўнг ўзгаришлар даври келди. Олдинга ҳаракатланиш керак", - деди Алонсо.

У бундай оғир қарорни бир неча ой илгари қарор қилганлигини таъкидлади. Пойгачи бу мавсум яна бир нечта гран-приларда иштирок этмоқчи эканлигини ҳам қўшимча қилди. 

Маълумот учун, Алонсо Формула-1 бўйича 2 карра жаҳон чемпиони саналади. У июнь ойида "Ле-Ман 24 соати" пойгасида ғолиб чиққан эди.

Алонсо фаолиятини 2001 йил "Минарди" жамоаси сафида бошлаган ва шундан сўнг бир нечта жамоалар шарафини ҳимоя қилди. 2014 йилдан буён эса "Макларен" аъзоси саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!