Алексис жумбоғи: «Сити» хатони такрорлайдими?
Алексис Санчес яна бир марта «Этиҳад Стэдиум»га ташриф буюради. «Барселона»да бўлгани каби Пеп Гвардиола чилилик ҳужумчини ўз жамоасига олиб келишни истаганди. У бу трансфер амалга ошишини кутаётганди, аммо 2017-йил ёзида келишув барбод бўлди. Эҳтимол у январда келар.
У «Манчестер Сити»га кела олмаган бўлсада, бошқа бир Манчестер клуби «қизил иблислар» сафига ўтди. Бироқ уни «Манчестер Юнайтед»да бахтли деб бўлмайди.
«Арсенал»даги фаолияти давомида бир гол учун ўртача 170 дақиқа сарфлаган Алексис «қизил иблислар» сафида ўртача 495 дақиқада гол урмоқда. У бундай статистика билан Жеймс Траховски, Шейн Даффи ва Ҳарри Магуайрларнинг ортидан бормоқда.
Санчес кўп марта ўзига ўхшамаган ва ишончсиз тарзда ҳаракат қилмоқда. Уни «Манчестер Юнайтед» жамоасига ўтиб орзуларидан бирини амалга оширган вақтида идеал жамоага ўтди ва совринлар ютиб олишни бошлаб юборади, деган ўй-ҳаёллар кўпчиликда бор эди.
Ўзгариш йўқ
«Олд Траффорд»даги натижаларни инкор қилиб бўлмайди. Маркус Рэшфорд ва айниқса Антони Марьсяль унинг келишидан кўпроқ жабр кўришди. Жамоанинг янги вакилига кўпроқ ўйин амалиёти бериладиган бўлди. Аммо франциялик ҳужумчи сўнгги ҳафталарда ўз ўйинини қайта топиб бормоқда. Маркус ҳам ўз савиясини бир поғона юқорилатиб олди.
Санчес ҳозирда захирадан тушадиган энг қиммат футболчи мақомини ҳис қилиб ўтирибди. МЮ узоқ йиллар катта маош бермай келарди. Бироқ ўшандай футболчилардан бири ўнг қанот вингери Генрих Мхитарян кетди ва унинг ўрнига чап қанот вингери бўлган Санчесни олиб келишди.
Аммо Санчеснинг «Этиҳад»га ўтиши борасидаги сериал ундан ҳам қизиқарли. Ўтган ёзда «тўпчилар» Санчес трансферига Раҳим Стэрлингни қўшишни таклиф қилишганди. Аммо «шаҳарликлар» ушбу трансфери ижобий натижа келтира олишини яхшилаб ўйлаб кўришганидан кейин трансфер амалга ошмади. Ўшандан кейин фақатгина Муҳаммад Салоҳ Стэрлингдан кўпроқ чемпионат голларини киритди.
Раҳимнинг етакчига айлантирилиши Гвардиоланинг мураббийлик салоҳиятини синовдан ўтказди. Ўтган мавсумда сўнгги дақиқаларда кўп гол урган айнан англиялик ҳужумчи бўлди. Унинг қутқарувчи голлари у кетганида жамоасини чўктириб юбориши аниқ эди. Улар имзоламоқчи бўлган футболчи асосан ЕЧЛда керак эди. Санчесни Чемпионлар Лигасидаги «муҳим жанглар»да тушириш ният қилинганди.
Қийин танлов
Январда воқеаларнинг кескин бурилиши содир бўлиши мумкин. «Шаҳарликлар» Санчеснинг юқори маош талаб қилишини кўтара олмаслиги мумкин. Боиси клуб кечагина Стэрлинг билан янги шартномага имзо қўйди ва яна бир клуб етакчиси Кевин Де Брюйне билан музокаралар олиб бориши керак.
МЮ ҳамон Англиянинг бой клуби ҳисобланcада, юқори маошли футболчиларни ўзида сақлаши қийин масала. Санчессиз «Манчестер Сити» юлдузсиз машинага ўхшайди. Улар трансферлар учун катта пул сарфлаётган бўлсада юқори профилли футблчиларни олиб келмаяпти.
Шу ёзда Гвардиола жамоасига Риёд Маҳрезни олиб келди. Маҳрез янги жамоасидаги голлари сони Санчеснинг МЮдаги ҳамма голларидан ҳам кўпроғини ташкил қилади. Жазоирлик ҳужумчи йирик учрашувларда ўзини кўрсата олмоқда ва бу Санчесга бўлган эҳтиёжни сезиларли камайтирмоқда.
Бироқ Маҳрезнинг ўнг қанотда ўйнаши Стэрлингнинг вазифаларини ўзгартириб юбормоқда. Гвардиоланинг катта учрашувлардаги режаси – янги вакилини ўнг қанотга, Стэрлингни чап қанотга ўтказишдан иборат бўлмоқда. Бундай позицияга у Санчесни кўришни истарди. Ўтган мавсумда бу нуқтани Лерой Сане бутунлай ёпган бўлса, Мендининг сафга қайтиши каталониялик мураббийнинг муаммоларини анча камайтирди.
Сане янги мавсумда клубда унчалик кўриниш бераётгани йўқ. Агарда Санчес келса у Гвардиоланинг «Марьсяьли»га айланиши турган гап. Раҳим эса ўзининг ўнг қанотига қайтган бўларди.
Кераксиз трансфер
Санчсенинг келиши нафақат вингерларга балки Агуэрога ҳам тўғридан-иўғри таҳдид. Бахтга қарши Марадонанинг куёви янги мавсумида юқори спорт формасини кўрсатмоқда. Ўзига ишончи сусайган Жезус эса анти-Стэрлингни намойиш қилмоқда. Агуэро мураббийнинг талабларини охири тушуниб етгандек, керакли вақтда зарба йўллашда адашмаяпти.
Санчеснинг «Манчестер Юнайтед»даги натижаларига қараб хулоса қилиш мумкинки, МЮ азалий рақибининг режаларини тўхтатаман деб ўзи изидан чиқиб кетганини кўриш мумкин. «Шаҳарликлар» январда ҳам катта эҳтимол билан чилилик футболчини унинг кўрсатаётган ўйини сабаб олиб келмаса керак. Бу хатони «қизил иблислар» қилди. Эҳтимол Гвардиола буни такрорламаса керак.
Фикрлар