UFC енгил вазн тоифасида чемпион Аманда Нуньес Крис Сайборгни мағлуб этиб ярим енгил вазн чемпионлик камарини қўлга киритди.

Баҳс Калифорнияда ташкил қилинган UFC 232 турнири доирасида бўлиб ўтди. Нуньес Сайборгни биринчи раунднинг 51-сониясида нокаутга учратди.

Маълумот учун, Аманда UFCдаги фаолияти доирасида 17 ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган. Крис эса 23 баҳсда иштирок этиб 2 марта имкониятни бой берган.

Аманда Нуньес UFC икки дивизиони чемпионлик  камарини қўлга киритган биринчи аёл. Илгарироқ, бундай натижани Конор МакГрегор ҳамда Даниэль Кормье қайд этишган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98