Амир Хан 8 сентябр куни рингга чиқади

Супер енгил вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Амир Хан ўзининг навбатдаги жангини колумбиялик боксчи Самуэль Варгасга қарши ўтказади, дея хабар беради Metro нашри.

Аввалроқ бу боксчи 2018 йил ёзида рингга қайтишини маълум қилган эди. Шу вақтга қадар у рақиб қидирди. Энди Хан WBA рейтингида 10-ўринни банд этиб турган боксчи билан куч синашади.

Хан – Варгас қарама-қаршилиги 8 сентябр куни Британиянинг Бирмингем шаҳридаги “Arena Birmingham” стадионида бўлиб ўтади. Бу хабарни Matchroom Boxing промоутерлик компанияси расман тасдиқлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!