Ана холос! Рибери "Боруссия"дан учралган мағлубиятга чидай олмади ва журналистга қўл кўтарди
Мюнхеннинг “Бавария” клуби вингери Франк Рибери Бундеслиганинг 11-турида "Боруссия" Дортмунддан (2:3) учралган мағлубиятдан ўзига кела олмади ва beIN Sports муҳбири Патрик Гюйуни уриб юборди. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.
Гап шундаки ўйиндан сўнг франциялик футболчи ўзига нисбатан жиддий танқидларга учради ва табиийки бундан норози бўлди.
Маълумот учун, “Бавария” айни дамда 20 очко билан чемпионатнинг 5-поғонасида бормоқда.
Фикрлар