Андреа Шюррле "Боруссия Д"ни тарк этди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Андреа Шюррле жамоани тарк этишга яқин турибди. Маълум бўлишича, ўйинчи АҚШдаги йиғин вақтида клубни тарк этган ва бошқа жамоага ўтиш борасидаги трансферни ҳал қилишга отланган.

"Боруссия Д" вакиллари унинг қаерга йўл олиши ҳақидаги саволларга аниқлик киритишдан бош тортган. Тахминларга кўра, у катта эҳтимол билан АПЛ жамоаларидан бирида фаолиятини давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!