Анетт Контавейт иккинчи даврага йўл олди
Zohir2018
Анетт Контавейт курашни давом эттиради
Эстониялик теннисчи Анетт Контавейт Доха шаҳрида ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасига муваффақиятли ўтди.
Қатар пойтахти мезбонлик қилаётган ушбу мусобақанинг биринчи даврасида Анетт хитойлик Чжу Линни 7:6, 6:3 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа "Qatar Total Open" турнирининг навбатдаги босқичида Контавейт германиялик Анжелик Керберга қарши кортга чиқади.

Изоҳлар (0)