Аргентинада ўтадиган ўсмирлар Олимпиадасида байроқдор бўладиган спортчимиз номи маълум бўлди

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси шарафини 16 спорт турида 37 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Анъанага кўра, Миллий олимпия қўмитаси ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон байроқдори бўладиган спортчи номини маълум қилади. Унга кўра, эркин курашчимиз Муҳаммадрасул Раҳимов мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон байроқдори вазифасини бажаради.

Маълумот учун, Муҳаммадрасул бунгача қуйидаги натижаларни қайд этган:

2017 йил: Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медаль (Таиланд)
2018 йил: Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медаль (Ўзбекистон)
2018 йил: Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бронза медаль (Ҳиндистон)

Таъкидлаш лозимки, Олимпия ўйинларида ўз ватани байроқори бўлиш нафақат шараф, балки катта масъулият ҳамдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!