"Атлетико" "Манчестер Юнайтед" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Манчестер Юнайтед" хавбеки Андер Эрреранинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 29 ёшли футболчининг жорий мавсум сўнггида МЮ билан шартномаси ниҳоясига етиши билан уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олишмоқчи.

Қайд этиш лозимки, Эррерага шунингдек "Атлетик", "Валенсия" ва "Рома" каби клублардан ҳам қизқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Эррера жорий мавсум МЮ сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!