"Атлетико" Облак билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ўзининг асосий дарвозабони Ян Облак билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Янги келишувга кўра 26 ёшли словениялик посбон йилиги 10-12 млн евро атрофида маош олади. Унинг товон пули эса 150-200 млн евро этиб белгиланиши мумкин.

Маълумот учун, Облак жорий мавсум “матрасчилар” сафида жами 40та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!